Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Жанубий Корея Баҳрайнни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди
Сешанба, 22 Январ
4612

Осиё кубогида 1/8 финал ўйинлари давом этмоқда.

Жанубий Корея терма жамоаси Баҳрайн билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади. 43-дақиқада Хван Хи Чхан ҳисобни очди. 77-дақиқада Ар-Роҳаймий ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, қўшимча вақтлар белгиланди. 107-дақиқада Ким Чжин Су боши билан аниқ зарба йўллаб, кореяликларга ғалаба келтирган голни урди.

Жанубий Корея терма жамоаси чоракфиналда Қатар – Ироқ ўйини ғолиби билан ўйнайди.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
22 январь
Жанубий Корея – Баҳрайн 2:1 (қ.в.)
Голлар: Хван Хи Чхан (43), Ким Чжин Су (107) - Ар-Роҳаймий (77)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз