Узбек O'zbek
ЦСКА иқтидорли ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади
Сешанба, 22 Январ
1760

ЦСКА клуби ҳужумчи Фёдор Чалов билан янги шартномани имзолади.

Россия Премьер-Лигасининг амалдаги тўпурари 2022 йилгача «ҳарбийлар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

21 ёшли Чалов ЦСКА тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери асосий таркибда тўп тепиб келмоқда ва жами 73та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол урган. Россия чемпионатининг жорий мавсумида 9та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Аввалроқ, унинг хизматига «Челси», «Рома» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз