Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» муаммолар гирдобида қолди
Душанба, 21 Январ
5089

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Деле Алли Англия чемпионатининг 23-тури доирасида «Фулҳэм»га қарши кечган ўйинда (2:1) жароҳат олди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида гол уриб, ҳисобни тенглаштирган футболчи 86-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

«Унинг чап тиззасидаги пайлар чўзилган.

Умид қиламанки, жиддий муаммо бўлмайди. У тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейин аниқ маълумот бера оламиз», – деган «шпорлар» бош мураббийи Маурисио Почеттино ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Қайд этиш керакки, бунгача ҳам жамоанинг бир неча етакчи футболчиси жароҳат туфайли сафдан чиққанди. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Ҳарри Кейн мартгача футбол ўйнай олмайди, яримҳимоячи Лукас Моура жароҳатини даволашда давом этмоқда, яна бир тўпурар Сон Ҳёнг Мин эса Осиё Кубогига йўл олган. Шунингдек, яримҳимоячилар Муса Сиссоко ҳамда Эрик Дайер ҳам жароҳатда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз