Узбек O'zbek
«Реал» янги трансфер бўйича келишувга эришди
Душанба, 21 Январ
16403

«Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао ёзда «Реал» сафига қўшилади.

AS нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби» «аждарлар» билан бразилиялик футболчини 50 миллион еврога трансфер қилиш бўйича келишувга эришган. Бу сумманинг 10 фоизи футболчини тарбиялаган «Сан-Паулу»га берилади.

Милитао ҳам «Реал» билан шахсий шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган, унга кўра футболчи 2025 йилгача Мадридда бўлади.

Айни вақтда 21 ёшда бўлган Милитао ўтган йилнинг ёзида 4 миллион евро эвазига «Сан-Паулу»дан «Порту»га келиб қўшилганди. У Португалия миллий чемпионатининг жорий мавсумида 15 учрашувда (барчаси — бошланғич таркибда) иштирок этди ва бир гол урди. Милитао Чемпионлар лигасида ҳам 5 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган.

Бундан аввалроқ ушбу футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам жиддий қизиқаётгани тўғрисида хабарлар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз