Узбек O'zbek
Дембеле сафдан чиқди
Душанба, 21 Январ
5907

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле Испания чемпионатининг 23-турида «Леганес»га қарши кечган ўйинда (3:1) жароҳат олди. 

21 ёшли француз оёғини қайириб олди ва 69-дақиқада алмаштирилди, унинг ўрнига ўйинни Малком давом эттирди. 

Футболчининг чап тўпиғидаги боғламларда узилиш бўлган. «Барселона» расмий сайтида айтилишича, футболчи душанба куни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади ва якуний хулосалар берилади.

Catalunya Radio хабарига кўра, ҳавбек 10-14 кунга сафдан чиққан.

Дембеле жорий мавсумда жамоа сафида 19 ўйинда майдонга тушган, 8 гол уриб, 3 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз