Узбек O'zbek
Фото: Беллерин жиддий жароҳат олди
Якшанба, 20 Январ
4486

«Арсенал» ҳимоячиси Эктор Беллерин «Челси»га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олди. 

23 ёшли испаниялик футболчи 69-дақиқада оёғини ерга хато ташлаши оқибатида жароҳат олди.

Беллеринга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, уни замбилга солган ҳолда олиб чиқиб кетишди ва 72-дақиқада унинш ўрнига Муҳаммад Эл-Ненни майдонга туширилди.

«Канонирлар» бош мураббийи Унаи Эмери ўйиндан кейин футболчининг ҳолати бўйича маълумот берган.

«Биз эртагача кутамиз. Биринчи ташхис шуни кўрсатмоқдаки, бу жиддий жароҳат бўлиши мумкин. Эртага ёки индинга шифокорлар якуний хулосани беришади. У жуда жиддий шикастланмаганидан умид қиламан, аммо илк қарашда ҳаммаси жиддий эди», — дея Эмерининг сўзларини келтирган Evening Standard.

Эмери Беллерин ўрнига кейинги ўйинларда ким ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Бизда Мэйтленд-Найлс бор, у бугун яхши ўйнади. У ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам, вингер сифатида ҳам бизга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, Лихтштайнер бор. Женкинсон ҳақида унутмаслик керак. Агар муаммо юзага келса, у ҳам ҳамиша ёрдамга тайёр», — дея қўшимча қилган мутахассис.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз