Узбек O'zbek
Ўзбекистонлик икки футболчи Осиё Кубоги рамзий терма жамоасига киритилди
Шанба, 19 Январ
5814

Fox Sports Asia сайти Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Унга дарвозабони Игнатий Нестеров ва ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Нестеров 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди. Шомуродов шунча ўйинда рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол этди.

Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоаси:

Игнатий Нестеров (Ўзбекистон), Бассам Ар-Ровий (Қатар), Ким Мин-Жэ (Жанубий Корея), Қуе Нгок Ҳаи (Вьетнам), Тристан До (Таиланд), Халил Бани Аттияҳ (Иордания), Али Аднан (Ироқ), Чанатҳип Сонгкрасин (Таиланд), Элдор Шомуродов (Ўзбекистон), Али Алмаъоз (Қатар), Сардор Азмун (Эрон)
Мураббий: Феликс Санчес Бас (Испания)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз