Узбек O'zbek
«Фулҳэм» ҳимоячиси ғалати тарзда жароҳат олди
Шанба, 19 Январ
6348

«Фулҳэм» ҳимоячиси Алфи Моусон жуда ғалати тарзда сафдан чиқди.

BBC хабарига кўра, 25 ёшли футболчи бутсаларини алмаштираётганида жароҳат олган.

«Бу жуда ғалати. У бутсаларини алмаштираётганида жароҳат олди. Ақлбовар қилмайди. Ҳозирча унинг қачон майдонга қайтиши номаълум» - деди клуб бош мураббийи Клаудио Раньери.

«Фулҳэм» Моусонни ёзда 16,85 миллион еврога харид қилган эди. Бу мавсумда у лондонликлар таркибида 14та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз