Узбек O'zbek
Афонин голи «Оренбург»га янги йилдаги илк ғалабани келтирди
Жума, 18 Январ
2239

Россиянинг «Оренбург» клуби чемпионатнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлаб юборди.

Жамоа Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Руминиянинг «Астра» клуби билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига ҳамюртимиз Вадим Афонин муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Оренбург» Россия чемпионатида 10-ўринда боряпти.

Ўртоқлик ўйини
18 январь
«Оренбург» (Россия) - «Астра» (Руминия) - 3:2 (1:2)
Голлар: Афонин (43), Рикарду Алвеш (69), Козлов (84) – Сотириу (44, 45)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз