Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етди. Бугун E гуруҳи вакиллари сўнгги тур ўйинларини ўтказишди.
Қатар терма жамоаси Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. Ливан КХДР билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада, Қатар 9 очко билан гуруҳда биринчи, Саудия Арабистони 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқишди. Ливан 3 очко билан учинчи ўринни олган бўлса-да, энг яхши 4та жамоа ичига киролмади. КХДР бирорта очко жамғармай, мусобақани тарк этди.
Осиё Кубоги
Е гуруҳи, 3-тур
17 январь
Қатар – Саудия Арабистони 2:0
Голлар: Али Ал-Маъиз (45+1, 80)
Ливан – КХДР 4:1
Голлар: Мелки (27), Эл-Хелве (65, 90+8), Маатук (80 пен) – Пак (9)