Узбек O'zbek
Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси рекордини ўрнатди
Пайшанба, 17 Январ
7954

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Японияга (1:2) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Натижада, 23 ёшли футболчи гуруҳнинг ҳар бир ўйинида гол урган терма жамоа тарихидаги илк футболчи бўлди. Элдор дастлабки турда Уммонга (2:1), 2-турда эса Туркманистонга (4:0) 2та гол урган эди.

Шу пайтгача ўзбекистонлик футболчилар Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида кўпи билан 2та ўйинда гол уришга эришган эдилар. Улар - 2004 йили Миржалол Қосимов (2та ўйинда 2та гол), 2007 йили Максим Шацких (2та ўйинда 3та гол) ва Тимур Кападзе (2та ўйинда 2та гол) , 2011 йили Одил Аҳмедов (2та ўйинда 2та гол) ва Сервер Жепаров (2та ўйинда 2та гол).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз