Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Жанубий Корея гуруҳда биринчи бўлди, Қирғизистон плей-оффга чиқиши мумкин
Чоршанба, 16 Январ
5248

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етмоқда. Бугун С гуруҳи вакиллари сўнгги тур ўйинларини ўтказишди.

Жанубий Корея терма жамоаси Хитой билан беллашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, кореяликлар биринчи, хитойликлар иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқишди.

Қирғизистон терма жамоаси Филиппин билан беллашиб, 3:1 ҳисобида ютди. Натижада, 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Бу жамоа тақдири гуруҳ босқичининг бошқа ўйинлари якунлангач маълум бўлади. Филиппин бирорта очко жамғармай уйига равона бўлди.

Осиё Кубоги
С гуруҳи, 3-тур

Жанубий Корея – Хитой 2:0 
Голлар: Ҳванг Уи-Жо (14 пен), Ким Мин-Жэ (51)

Қирғизистон – Филиппин 3:1
Голлар: Люкс (24, 51, 77) – Шрок (80)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз