Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Қирғизистон терма жамоаси плей-оффга чиқди ва рақибини билиб олди
Чоршанба, 16 Январ
13368

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилмоқда.

D гуруҳида Вьетнам терма жамоаси Яман билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, 3 очко ва 4:5 тўплар нисбати билан учинчи ўринни эгаллади. 

Аввалроқ, С гуруҳида Қирғизистон терма жамоаси Филиппинни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3 очко ва 4:4 тўплар нисбати билан учинчи ўринни қўлга киритган эди. Вьетнам қайд этган натижадан сўнг, қирғизистонликларнинг учинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа ичига кириши ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритгани ойдинлашди.

1/8 финалда Қирғизистон терма жамоасига БАА терма жамоаси рақиб бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз