Узбек O'zbek
Дубайда «Локомотив» - «Спартак» ўйини бўлиб ўтмоқда
Чоршанба, 16 Январ
2085

БААнинг Дубай шаҳрида «Jebel Ali» стадионида Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Москванинг «Спартак» жамоасига қарши майдонга тушди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, «Локомотив» қуйидаги таркибда ҳаракат қилмоқда: Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Игор Йелич, Диёр Туропов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Садриддин Абдуллаев, Жамшид Искандеров, Сея Кожима, Сардор Мирзаев, Алишер Шоғуломов, Темир Абдуҳолиқов.

«Спартак» Москва: Александр Селихов, Аяз Гулиев, Луис Адриано, Георгий Жикия, Михаил Игнатов, Дмитрий Комбаров, Александр Ломовицкий, Леонид Миронов, Александр Ташаев, Николай Рассказов, Ҳанни Софиане.

Ўйинда ҳозирча 1:1 ҳисоби қайд этилиб турибди. «Локомотив»дан Ж.Искандеров, «Спартак»дан А.Ташаев гол урган. 

Эслатиб ўтамиз, бу «Локомотив»нинг Дубайдаги ўқув-машғулотлар йиғини доирасида илк синов-назорат учрашуви ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз