Узбек O'zbek
Бензема жарроҳлик столига ётади
Чоршанба, 16 Январ
2424

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема жарроҳлик амалиётидан ўтади.

Marca хабарига кўра, 31 ёшли франциялик шанба куни ўтказиладиган «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг, жарроҳлик столига ётади. У «Бетис»га (2:1) қарши ўйинда бармоғини синдириб олган эди.

Натижада, Бензема камида 2 ҳафта давомида майдонга тушолмайди.

Жорий мавсумда Карим Ла Лигада 19 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз