Узбек O'zbek
Кейн оғир жароҳат олиб, сафдан чиқди
Сешанба, 15 Январ
3383

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛ 22-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Дастлабки тиббий кўрик натижасида унинг чап оёғи мушаклари лат егани аниқланди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Кейн 1,5 ой давомида даволанади ва мартнинг бошигача машғулотларга қайтмайди. Айни пайтда футболчи Пьер-Эмерик Обамеянг ва Муҳаммад Салоҳ билан бирга АПЛ тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Кейн Лига Кубоги яримфиналининг «Челси»га қарши жавоб баҳсини ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Боруссия» Д клубига қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, АПЛ доирасидаги «Челси» ва «Арсенал»га қарши ўйинлар ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳсида майдонга тушиши сўроқ остида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз