Узбек O'zbek
Кейн камида бир ойга сафдан чиқди
Сешанба, 15 Январ
1941

«Тоттенҳэм Ҳотспур» ҳужумчиси Ҳарри Кейн камида бир ой вақтни жароҳат туфайли ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Guardian манбаси маълумот берган.

Форвард Англия чемпионатининг 22-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда (0:1) жароҳат олганди. Кейн чуқур тиббий текширувдан ўтказилганидан кейин, тўпиғини шикастлаб олган.

Катта эҳтимол билан, Кейн 13 февраль куни ЕЧЛнинг 1/8 финалида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Айни вақтда 25 ёшда бўлган Кейн «Тоттенҳэм Ҳотспур» тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 ўйинда иштирок этган ва 14 гол уриб, 4 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз