Узбек O'zbek
«Зенит» «Спортинг» ҳимоячисини олиши мумкин
Душанба, 14 Январ
1111

«Зенит» Португалиянинг «Спортинг» клуби ҳимоячиси Маркос Акунья билан шартнома имзолаши мумкин.

A Bola хабарига кўра, питерликлар трансфер бўйича музокара бошлаганлар. Футболчининг тахминий қиймати 18-20 миллион евро атрофида бўлиши ктилмоқда.

27 ёшли Акуньянинг «Спортинг» билан имзолаган шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 60 миллион еврога тенг. Португалия чемпионатининг жорий мавсумида аргентиналик футболчи 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз