Узбек O'zbek
Кейн «МЮ»га қарши ўйинда жароҳат олди
Душанба, 14 Январ
2920

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Маурисио Почеттино маълум қилдики, Ҳарри Кейн Англия премьер-лигасининг 22-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда (0:1) жароҳат олган.

«МЮ» футболчилари ўйин охирида қўпол ўйнай бошлашди. Кейнга очиқ фол ишлатилди. Майк Дин эса вазиятни кўрмаганини айтди. 

Кейнанинг тиззаси лат еган. У ўйин охирида оқсоқланиб ҳаракатланди.

Биз Сон Хин Минни Осиё Кубогига қўйиб юбордик. Агар Кейннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқса, бу бизга жиддий зарба бўлади», – деган мураббий.

Айни вақтда 25 ёшда бўлган инглиз ҳужумчиси АПЛ ўйинларида 14 гол урган ва Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») ҳамда Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») билан бир қаторда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз