Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Ўзбекистон термаси машғулотидан видеорепортаж
Шанба, 12 Январ
847

11 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги Туркманистонга қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирди.

10 январда Шаржадан Дубайга кўчиб ўтган жамоа навбатдаги машғулотларни Дубай полиция офицерлари клуби стадионида ўтказди. Тайёргарлик маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланиб, бир ярим соат давом этди. Шундан сўнг жамоа аъзолари меҳмонхонага қайтиб, одатдагидек музли бассейн ва саунада тикланиш жараёнида бўлди.

Майдондаги машғулотларни тасвирга олган Kun.uz мухбири тайёргарликни имкон берилгани қадар тўлиқроқ ёзиб олишга ҳаракат қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа тайёргарлигидан фотосуратлар тақдим этилган эди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Бугун, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 17:15да Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокида Туркманистонга қарши ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 18:00да Эктор Купер жамоаси ушбу баҳс олдидан расмий машғулотларда қатнашади. Қўшни мамлакатларнинг 2-турдаги ўзаро тўқнашувига мезбонлик қиладиган «Rashid Stadium»да шанба куни кечқурун, шунингдек, Туркманистон миллий термаси бош мураббийи ва футболчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани (19:15) ва жамоа расмий машғулоти (20:00) ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг «F» гуруҳида якшанба куни Тошкент вақти билан соат 18:30да Уммон – Япония, соат 21:00да Туркманистон – Ўзбекистон учрашувлари бўлиб ўтади.

Ухшаш янгиликлар

Тавсия этамиз