Узбек O'zbek
Фабрегас «Монако»га ўтди
Шанба, 12 Январ
2879

«Челси» яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас фаолиятини «Монако»да давом эттиради.

31 ёшли футболчи князлик клуби билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.

Goal хабарига кўра, «Монако» Фабрегас трансфери учун «Челси»га пул тўламади ва фақат бонус берадиган бўлди.

Жорий мавсумда футболчи АПЛ доирасида 6та ўйин ўтказиб, сермаҳсул ҳаракатларни амалга оширмади.

Франция чемпионатида «Монако» 18 турдан сўнг, 13 очко жамғариб, 19-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз