Узбек O'zbek
«Зенит» Мхитарянни олиши мумкин
Жума, 11 Январ
3497

«Арсенал» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян Россиянинг «Зенит» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон матбуоти хабар бермоқда.

«Мхитарянга Россиядан қизиқиш бор. «Зенит» уни қўлга киритмоқчи», деб ёзди журналист Грач Хачатрян.

Айни пайтда футболчи жароҳатини даволаш билан машғул. АПЛ жорий мавсумида Мхитарян 4та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

29 ёшли арманистонликнинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз