Узбек O'zbek
«Ювентус» Иско билан шартнома имзоламоқчи
Жума, 11 Январ
5484

«Реал» яримҳимоячиси Иско жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли, «Ювентус» клубининг қизиқиш доирасига киритилди.

Sky Sport Italia хабарига кўра, туринликлар «Арсенал» яримҳимоячиси Аарон Рэмзи трансфери амалга ошгач, 26 ёшли испанияликни қўлга киритишни режалаштирмоқдалар.

Исконинг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 700 миллион еврога тенг.

Сантьяго Солари «Реал»га бош мураббий қилиб тайинланганидан сўнг, Иско асосий таркибдаги ўрнидан ажралди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз