Узбек O'zbek
Видео: «Леванте» футболчиси Бускетс ва Силлессенни «ўлдириб қўяёзди»
Жума, 11 Январ
18035

Испания Кубогининг нимчорак финалида «Барселона» «Леванте»га мағлуб бўлди (1:2). Ижтимоий тармоқда иккинчи таркиб билан ўйнаган (асосий таркибнинг фақат икки аъзоси - Бускетс ва Дембеле бошланғич таркибдан ўрин олди) каталонияликларнинг мағлубиятидан кўра, клуб футболчиларининг симуляцияси кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Майдон эгалари ўйинни фаол бошлашди ва 18-дақиқага келибоқ иккита гол уришди. Иккинчи бўлимда ҳам катта иштиёқ билан ўйинни давом эттирган мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари мумкин эди, аммо ўйин охирида меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришди ва кейинги ўйин олдидан яхши имконият ҳосил қилишди. Энди «Барселона» 17 январь куни ўз уйида кечадиган учрашувда керакли ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиши мумкин.

Синхрон йиқилиш
Ўйинда диққатни энг кўп тортган вазият - биринчи бўлим охирида меҳмонлар дарвозаси томон бурчак зарбаси белгиланганида Серхио Бускетс ва Яспер Силессеннинг шармандали симуляцияси бўлди. «Леванте» бурчак зарбасини амалга ошираётган вақтда «Барса»нинг сардори ҳамда дарвозабони меҳмонлар ҳимоячиси Чему Фернандесни жиддий қўриқлашга киришишди. Видеода кўриш мумкинки, нидерландиялик дарвозабон рақибга яқин келиб унинг оёғини босган, бунга реакция билдирган Фернандес эса уни туртиб юборган. Шундан кейин Силессенга қўшилиб Бускетс ҳам «ўриб ташланган»дек газонга ағдарилган. 

Бускетс дарҳол ўрнидан кўтарилган, Силессен эса «ўзига келиши» учун бир дақиқа вақт талаб қилинган. Ўйин ҳаками Рикардо Де Бургос Беногоэчеа бу эпизодни эътиборсиз қолдирди. Аммо биринчи бўлим якунланиб, футболчилар танаффусга йўл олишаётганда ҳакам дарвозабоннинг олдига келиб, симуляция қилгани учун оғзаки огоҳлантирди.

Busquets and Cillessen with a perfect synchronized dive pic.twitter.com/dR4979hc6Z

— Troll Football Media (@Troll__Footbal) 11 января 2019 г.

Бу икки футболчи ҳам профессионаллар ва ўз ишининг усталаридир. Аммо бундай вазиятлар - мухлисларнинг хотирасида ўчмас из қолдиради. Бундай «театр» олқишларга эмас, фақат кулгиларга сабаб бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз