Узбек O'zbek
Вальверде «Барселона» мағлубиятига изоҳ берди
Жума, 11 Январ
8770

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Леванте»га (1:2) қарши дастлабки ўйиндаги мағлубиятни изоҳлади.

Баҳсда каталонияликларнинг захира таркиби иштирок этган эди.

«Мен бу таркибни ғалаба қозонишни кўзлаб танлаганман. Тан олиш керак, ротация жамоа учун зарур. Аммо бу Ла Лига, Кубок  ёки Чемпионлар Лигаси бўлсин ҳар доим таваккалчилик. 

Мурильонинг дебютидан мамнунман. Бундай ўйинларда унинг тажрибаси жуда фойдали ва у ёш футболчиларга ўрнак бўла олади», – деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Sport.

Теглар

Ухшаш янгиликлар

Тавсия этамиз