Узбек O'zbek
Пепе: «Реал» – марказий ҳимоячилар қабристони»
Жума, 11 Январ
10711

«Реал»нинг собиқ футболчиси Пепе клубда марказий ҳимоячиларга осон эмаслиги ҳақида гапирди.

«Реал»га ўтган кўплаб марказий ҳимоячилар кейинчалик «йўқолиб» қолишган. Уларнинг ҳеч бирига осон бўлмаган. «Порту» эса мени бунга тайёрлаган эди...

Мен Мадридда 10 мавсумни ўтказдим. Клубнинг марказий ҳимоясига топ-футболчилар келган, аммо ҳеч бири мендек ўрнашиб қололмаган. «Реал» – марказий ҳимоячилар қабристони эди», - деб Пепе сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, Пепе «Порту»дан «Реал»га 2007 йилда ўтган. 35 ёшли футболчи испанияликлар сафида 334та ўйин ўтказиб, 15та гол урган.

2019 йил январь ойида Пепе яна «Порту»га қайтди.

Теглар

Ухшаш янгиликлар

Тавсия этамиз