Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Жанубий Корея Қирғизистонни енгиб, нимчоракфиналга чиқди
Жума, 11 Январ
3770

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

С гуруҳида Жанубий Корея ва Қирғизистон терма жамоалари беллашди. Ўйин кореяликларнинг катта устунлиги остида ўтган бўлса-да, 1та гол билан якунланди. 41-дақиқада Ким Мин-Жэ бурчак зарбасидан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, Жанубий Корея 6 очко жамғарди ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Қирғизистон бирорта очко жамғармай, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Осиё Кубоги
С гуруҳи, 2-тур
11 январь
Жанубий Корея – Қирғизистон 1:0
Гол: Ким Мин-Жэ (41)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз