Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Иордания муддатидан олдин нимчоракфиналга чиқди
Жума, 11 Январ
8050

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

В гуруҳида Иордания ва Сурия терма жамоалари беллашди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, иорданияликлар ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этишди.

Бу ғалабадан сўнг, Иордания 6 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади ва камида 2-ўринни олиши ойдинлашди. Бу эса иорданияликларнинг 1/8 финалига муддатидан олдин чиққанини англатади.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида эртага Австралия ва Фаластин беллашади.

Осиё Кубоги
В гуруҳи, 2-тур
10 январь
Иордания – Сурия 2:0

Голлар: Мусо Сулаймон (26), Хаттоб (43)
Иордания – Шафий, Ал-Ажалин, Бани-Ясин, Хаттоб, Муржон, Зиёд, Ал-Бахит, Абдурраҳмон, Бани-Аттия, Мусо Сулаймон Ат-Тамарий (Эрсан, 85), Ал-Равашде (Самир, 52).
Сурия – Алма, Ал-Баур (Ал-Мобайед, 82), Ал-Ажаан, Ал-Солиҳ Ал-Анизан, Фаҳад Юсуф (Калфа, 70), Ҳаж Муҳаммад, Усмон, Мардикян (Ал-Мавас, 46), Умар Харбин, Умар Ал-Сома.
Огоҳлантиришлар: Мардикян (2), Ал-Анизан (33), Ал-Тамарий (80), Ал-Баур (80).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз