Узбек O'zbek
Осиё Кубоги. Бугун Австралия, Жанубий Корея ва Хитой 2-тур ўйинини ўтказади
Жума, 11 Январ
2945

Бугун, Осиё Кубогининг 7-кунида гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари давом эттирилади. 11 январь санасига ҳам учта учрашув белгиланган.

«B» гуруҳи
Биринчи турда Иорданияга мағлуб бўлган Австралия бугун Фаластинга қарши майдонга тушади. Фаластинликлар илк ўйинда Сурия билан дуранг қайд этишганди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Ўйинни ўзбекистонлик рефери Валентин Коваленко бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, кеча 2-тур доирасида Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Иордания муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурган эди. Шундан сўнг сурияликлар бош мураббийи Бернд Штанге истеъфога чиқарилди.

«С» гуруҳи
Жума куни учинчи тўртликда Филиппин – Хитой қарама қаршилиги бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади. Биринчи турда Филиппин Жанубий Кореядан кичик ҳисобда (0:1) енгилган, Хитой эса Қирғизистондан устун келган эди (2:1). Соат 21:00да Қирғизистон – Жанубий Корея учрашувига старт берилади.

Ушбу икки баҳсда корейслар ва хитойликлар сўнгги турдаги ўзаро тўқнашувдан олдин гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этиб қўйишлари кутилмоқда. Шундан сўнг охирги турда гуруҳ ғолиби мақоми учун баҳс кузатилади.

Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши якшанба кунги ўйин олдидан тайёргарликни давом эттиради. Эктор Купер қўл остидаги жамоа Дубайдаги «Rashid Stadium» ўйингоҳи қошидаги «SAAD Al-Nahda» стадионида маҳаллий вақт билан соат 17:00дан машғулотларга киришади.

Теглар

Ухшаш янгиликлар

Тавсия этамиз