Узбек O'zbek
Мюллер дисквалификация қилинди
Жума, 11 Январ
6605

УЕФА «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллернинг ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Аякс»га қарши ўйиндаги ҳаракати бўйича қарор чиқарди.

Германиялик футболчи 2 ўйинга дисквалификация қилинган. У энди 1/8 финалда 19 февраль ва 3 март кунларига белгиланган «Ливерпуль»га қарши икки ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Мюллер «Аякс»га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Тальяфиконинг бошига тепган ва майдондан четлатилганди. У кейинроқ рақибдан узр сўраганди. Бу қизил карточка унинг фаолиятидаги иккинчиси бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз