Узбек O'zbek
Йилнинг рамзий терма жамоасига «Реал»дан энг кўп футболчи кирди
Жума, 11 Январ
8807

УЕФА мухлислар талқинига кўра 2018 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

2018 йил якунига кўра, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган «Реал»дан энг кўп - 4 нафар футболчи таркибга киритилди.

Таркиб қуйидагича: Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Серхио Рамос («Реал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Рафаэль Варан, Марсело, Лука Модрич (барчаси – «Реал»), Н’Голо Канте, Эден Азар (иккаласи ҳам – «Челси»), Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал» / «Ювентус»).

Сўровномада 1,8 миллиондан ортиқ мухлис иштирок этди.

Теглар

Ухшаш янгиликлар

Тавсия этамиз