Узбек O'zbek
«Барселона» Мората хизматига қизиқиш билдирмоқда
Жума, 11 Январ
5072

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората «Барселона»нинг қизиқиш доирасига киритилган. Каталонияликлар испаниялик тўпурарни ижарага олиш масаласини ўрганиб чиқмоқдалар.

Агар Мунир кетса, «Барселона» ҳужумда фақат Луис Суарес билан қолиши мумкин. 31 ёшли футболчи анчадан бери тиззасидаги жароҳат билан ўйнаяпти ва унинг жароҳати оғирлашиш эҳтимоли ҳам мавжуд. «Барселона» эса Чемпионлар Лигаси ўйинларида ҳужумчисиз қолишдан чўчимоқда.

«Блаугранас»нинг футболчилар маошига қилаётган харажатлари катталиги боис, Моратанинг трансфери фақат Мунир ва Денис Суарес сотилсагина амалга ошиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз