Узбек O'zbek
Азиз Ҳайдаров: «Локомотив»га қайтганимдан жуда хурсандман»
Жума, 11 Январ
2041

«Локомотив»нинг янги футболчиси Азизбек Ҳайдаров клуб матбуот хизматига интервью бериб, мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Локомотив»да танишларим жуда кўп. Бу ердагилар мени чақиришди. Мен бунга йўқ демадим. Жамоада дўстларим жуда кўп. Йигитлардаги энг яхши ҳусусиятлардан бири ҳамжиҳатлик. Барча бир оиладек. Клубда ўзига яраша ажойиб атмосфера бор. Ўйинга келсак, жамоа ўтган мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатди. «Локомотив»га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

Клуб олдига ҳар доим юқори мақсад қўйилади. Жамоа сўнгги 3 мавсумда чемпионликни ҳеч кимга бермади. Жамоанинг мақсади ўзгармаган: чемпионликни, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш, Осиё чемпионлар лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашиш. Майдонда ва унинг ташқарисида бу мақсадлар йўлида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозир Дубайда янги мавсум учун тайёргарлик кетмоқда. Кунига 2 маҳал машғулотларни олиб боряпмиз. Футболчилар ҳам доим шундай оғир машғулотлардан, қийинчиликлардан ўтмаса, мавсум давомида жуда қийин бўлади. Ўзим ҳам шундай машғулотларни соғингандим. Бундан роҳатланяпман. Қийинчилик бор жойда роҳат бўлади. Машғулот тизими туфайли ҳозирда барчага жуда қийин бўлмоқда. Шу туфайли, кейинчалик ўйинларда унчалик қийин бўлмайди.

Терма жамоадагиларнинг барчаси менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Термада бўламанми ёки йўқми, улар билан қалбан биргаман. Ҳар доим уларга омад тилайман. Туркманистон билан ўйин арафасидамиз. Умид қиламанки, термамиз ўз ҳисобига 3 очкони ёзади ва кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Насиб бўлса, бутун бир жамоа бўлиб ўйинга боришга ҳаракат қиламиз. Миллий термамизга омад тилайман», - деди Ҳайдаров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз