Узбек O'zbek
Ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига иккита пенальти белгиламаган
Пайшанба, 10 Январ
26762

Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Уммон (2:1) ўйинини бошқарган жанубий кореялик ҳакам Ко Ҳюнг-Жин якуний натижага таъсир қилган қўпол хатоларга йўл қўйган.

BeIn Sport хабарига кўра, рефери Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига 2та пенальти белгиламаган. Шунингдек, Уммон терма жамоасининг офсайддан урган голини ҳисобга олган. 

Телеканал студиясида ўйинни муҳокама қилган мутахассислар ва экспертлар ҳакамлар гуруҳининг шундай хатоларга йўл қўйгани ҳақидаги хулосага келишган, деб ёзади Футболиум телеграм канали. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Ко Ҳюнг-Жин 2009 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз