Узбек O'zbek
«Реал» қишдаги бош трансфер мақсадини белгилаб олди
Чоршанба, 09 Январ
16630

«Реал» қишки трансферлар ойнасидаги асосий нишонини белгилаб олган.

Football Espana нашри Marca манбасига асосланган ҳолда хабар беришича, «қаймоқранглилар» «Порту»дан Эдер Милитаони трансфер қилишни режалаштирмоқда.

20 ёшли футболчи «аждарлар» билан 2023 йилгача шартнома тузган, унинг бадал пули сифатида 42 млн евро белгиланган. Аммо мавсум якунида унинг трансфер қиймати 50 млн еврога етиши мумкин.

Бундан олдинроқ Милитао учун «Манчестер Юнайтед» ҳам рақобат қилаётгани айтилганди.

Айни вақтда 20 ёшда бўлган Милитао 2018 йил ёзида 4 миллион евр эвазига «Сан Паулу»дан «Порту»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Португалия чемпионатида 12 учрашувда майдонга тушди ва бир гол урди. Унинг португаллар клуби билан шартномаси муддати 2023 йилга қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз