Узбек O'zbek
Райола Балотеллини А Сериянинг 4 клубига таклиф қилди
Сешанба, 08 Январ
4565

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли А Серияга қайтиши мумкин.

Football Italia нашри маълумотига кўра, 28 ёшли футболчининг агенти Мино Райола унинг хизматларини Италия чемпионатида иштирок этаётган клубларга таклиф қилган. Балотелли билан шартнома имзолаш таклифи «Парма», «Сампдория», «Сассуоло» ва «Болонья» каби клубларга берилган.

Бундан аввалроқ Балотелли «Ницца»нинг янги бош мураббийи Патрик Виейра билан низолашиб қолгани туфайли французлар клубини қишки трансферлар вақтида тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Италиялик форвард «Марсель» клуби сафига ўтиши ҳам мумкин эди, аммо марселликлар клуби раҳбарияти уни трансфер қилиш бўйича якдил қарорга эга эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз