Узбек O'zbek
Дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхати тақдим қилинди
Душанба, 07 Январ
18657

Халқаро спорт изланишлари маркази CIES Football Observatory Европанинг топ-5 чемпионатларидаги энг қиммат футболчилар рўйхатини тақдим қилди.

Рўйхатни «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бошқармоқда. Унинг трансфер нархи 218,5 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўринда «Тоттенҳэм» тўпурари Ҳарри Кейн (200,3 миллион евро), учинчи ўринда парижликларнинг яна бир ҳужумчиси Неймар (197,1 миллион евро) бормоқда.

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 171,2 миллион евро нарх билан 7-ўринни, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 127,2 миллион евро нарх билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Топ-10 энг қиммат футболчилари рўйхати:
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 218,5 миллион евро
2. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 200,3
3. Неймар («ПСЖ») – 197,1
4. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 185,8
5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 184,3
6. Пауло Дибала («Ювентус») – 171,9
7. Лионель Месси («Барселона») – 171,2
8. Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») – 162
9. Филиппе Коутиньо («Ливерпуль») – 157
10. Лерой Сане («Манчестер Сити») – 156,1

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз