Узбек O'zbek
«Реал» «янги Пепе» учун курашга қўшилди
Якшанба, 06 Январ
6245

«Реал» «Порту»нинг бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитао учун курашга қўшилди.

Marca нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби» вакиллари ушбу футболчининг ўйинларини кузатиб боришмоқда ва унинг майдондаги ҳаракатлари бўйича ижобий ҳисоботлар тайёрлашган.

«Порту» «янги Пепе» номини олган Милитао учун 50 млн евро миқдорида нарх белгилаган. Айни вақтда унга асосий талабгор «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Милитао португал паспортига эга ва у Европа Иттифоқи аъзоси бўлган мамлакатларда легионер ҳисобланмайди.

Айни вақтда 20 ёшда бўлган Милитао 2018 йил ёзида 4 миллион евр эвазига «Сан Паулу»дан «Порту»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Португалия чемпионатида 12 учрашувда майдонга тушди ва бир гол урди. Унинг португаллар клуби билан шартномаси муддати 2023 йилга қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз