Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» «Рома»дан ҳимоячи олади
Якшанба, 06 Январ
5591

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар чоғида «Рома»дан грециялик ҳимоячи Костас Маноласни трансфер қилади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Маноласнинг римликлар клуби билан шартномасида бадал пули сифатида 36 млн евро кўрсатилган. «Қизил иблислар» шу суммани тўлашга тайёр ва футболчининг ўзига йилига 6 млн евро миқдорида маош таклиф қилишмоқда.

«Рома» раҳбарияти Костас билан янги шартнома тузишга ва кейинчалик уни қимматроққа сотишга уринмоқда. Аммо ҳозирча бундай ҳаракатларнинг барчаси самарасиз кетмоқда

Айни вақтда 27 ёшда бўлган Маноласга «Ювентус» клубидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Костас 2014 йилдан буён «Рома» сафида тўп суриб келмоқда. У А Сериянинг жорий мавсумида 16 учрашувда иштирок этиб, бир гол урди ва бир голга узатма берди. Унинг римликлар клуби билан шартномаси муддати 2022 йил 30 июнигача тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз