Узбек O'zbek
Сон Ҳёнг Мин Осиё Кубоги олдидан «Тоттенҳэм»нинг 6 ўйинида 12та голда қатнашди
Шанба, 05 Январ
2652

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳёнг Мин кеча Англия Кубоги учинчи босқичи доирасида «Транмер» дарвозасини ишғол этди. Учрашув 7:0 ҳисобида Лондон клуби фойдасига ҳал бўлди.

Эътиборлиси, 26 ёшли кореялик футболчи «шпорлар» сафидаги охирги 6та ўйинида 7та гол урди ва 5та ассист муаллифи бўлди, «гол+пас» тизимида 12 очко тўплади. У бунга қадар маҳсулдорлик бобида 12 очко йиғиш учун 31та ўйин ўтказишига тўғри келган.

Сон Ҳёнг Мин бугун бошланадиган Осиё Кубогида Жанубий Корея терма жамоаси сафига бироз кечикиб қўшилади. У «Тоттенҳэм»нинг 13 январь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган ўйиндан кейин БААга йўл олади. Бунгача корейслар гуруҳ босқичининг 1-2-турларида Филиппин ва ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушади; тўпурар ҳужумчи 16 январда Хитойга қарши сўнгги тур ўйинида терма жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Сон Осиё Кубоги сабаб «Тоттенҳэм»нинг бешта учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз