Узбек O'zbek
«Челси» Фабрегасни бир шарт билан қўйиб юборади
Жума, 04 Январ
4820

Сеск Фабрегас «Монако» билан дастлабки келишувга эришиб қўйганига қарамай, «Челси» уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

Calciomercato хабарида айтилишича, 31 ёшли футболчи Франция клубига кўчиб ўтиш учун «кўклар» унга ўринбосар топишларини кутишига тўғри келади. Лондон клуби унгача испаниялик билан хайрлашмоқчи эмас.

Аввалроқ Фабрегас «Монако» билан 2,5 йиллик шартнома борасида келишиб қўйгани хабар қилинган эди. У монегаскликлар билан шартнома имзолагани учун 10 млн евро бонус олиши маълум. Эслатиб ўтамиз, Франциянинг ушбу клубини ҳозирда Сескнинг «Арсенал»даги собиқ жамоадоши Тьерри Анри бошқармоқда.

Маълумот учун, Фабрегаснинг «аристократлар» билан шартномаси 2019 йил ёзида ниҳоясига етади. У 1 январдан бошлаб бошқа клублар билан мустақил музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз