Узбек O'zbek
Ўсмирлар Олимпиадасида олтин медаль олган бухоролик икки спортчига «Spark» берилди
Пайшанба, 03 Январ
2531

Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да 2018 йилги Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирокида ўтди, деб беради МОҚ матбуот хизмати.

Маросимда III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар – Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) «Spark» автомобиллари билан тақдирланган. Уларнинг мураббийлари, шунингдек, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Ҳалилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби атлетларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилган.

Маълумот учун, эркин курашчи Умиджон Жалолов октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпиадасида -48 кг вазн тоифасида чемпион бўлди. Боксчи Абдумалик Халаков эса -56 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди, йил якунида Миллий олимпия қўмитаси томонидан «Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси» дея эътироф этилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз