Узбек O'zbek
АПЛнинг уч ҳужумчиси Африкада йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашади
Сешанба, 01 Январ
4049

Африка футбол конфедерацияси (АФК) қитъада 2018 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашадиган учта номзодни саралаб олди.

Рўйхатга Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал», Габон), Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) киритилди - учаласи ҳам АПЛ клубларида тўп тепади.

Қайд қилиш жоизки, ўтган йилги номзодлар ҳам худди шундай кўриниш олган ва Муҳаммад Салоҳ бош совринни қўлга киритган эди.

Обамеянг қаторасига 5-марта номзодлар учталигига кирмоқда. Натижада, у ивуарлик Яҳё Туре ва ганалик Майкл Эссьен кўрсаткичини такрорлади.

Ғолиб номи 8 январь куни Дакарда ўтказиладиган тадбирда эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз