Узбек O'zbek
Путин жамоаси билан Қизил майдондаги хоккей учрашувида ғолиб чиқди
Якшанба, 30 Декабр
4770

Кеча, 29 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Қизил майдонда ўтган Кечги хоккей лигаси доирасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

РИА Новости хабарига кўра, жамоалар таркибида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, хоккейнинг таниқли вакилларидан Алексей Касатонов, Павел Буре ва Вячеслав Фетисов каби ва фахрий спортчилар иштирок этишди. Учрашув таркибида Путин ва Шойгу шайба сурган жамоа фойдасига 14:10 ҳисобида якун топди.

Маълумот учун, Кечки ҳоккей лигаси 2011 йилда Путин ташаббуси ва рус хоккейи фахрийларининг қўллаб-қувватлаши билан ташкил этилган. Катта ёшдаги россияликларни спортга жалб этиш, мамлакатда шайбали хоккейни оммалаштириш ва Россиянинг барча минтақаларини бирлаштирувчи ҳаваскор хоккей жамоатчилигини яратиш ушбу ҳаваскор лиганинг асосий вазифалари сифатида белгилаб олинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз