Узбек O'zbek
Скалони: «Мессини терма жамоага қайтармоқчимиз»
Шанба, 29 Декабр
3139

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини «альбиселесте» таркибига қайтаришга уринаётганини айтди.

«Месси билан тез-тез гаплашаётганим йўқ, аммо алоқамиз бор. Биз уни 2019 йилда таркибимизга қайтаришга уриняпмиз. Бу борада музокара ўтказмоқчимиз, умид қиламанки, ҳаммаси биз учун ижобий тугайди.

Месси биз учун жуда муҳим футболчи. Ҳар қандай мураббий у билан бирга ишлашни истайди, шахсан ўзим эса бундан энг кўп манфаатдор одамман», – деб 40 ёшли мутахассис сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Франциядан (3:4) учралган мағлубиятдан сўнг, терма жамоадаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатган эди. У Аргентина таркибида 128та ўйин ўтказиб, 65та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз