Узбек O'zbek
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи: «Месси билан музокаралар давом эттирилади»
Шанба, 29 Декабр
2320

Аргентина термаси бош мурабийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалони «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси тез орада жамоага қайтишига умид билдирди.

«Месси билан кўп ҳам мулоқотда бўлавермайман, аммо хабарлашиб турамиз. 2019 йилда унинг терма жамоага қўшилишига эришиш учун ҳаракат қилмоқчимиз. Бизни музокаралар кутмоқда. Бу ҳаракатларимиз ижобий самара беришига умид қиляпмиз.

Биз учун бу муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай мураббий унга устозлик қилишни истаган бўларди, ўзим эса буни ҳаммадан кўпроқ хоҳлайман», –деб айтиб ўтган Скалонидан иқтибос келтирди Goal.

31 ёшли Лео Аргентина термасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлигидан кейинги барча ўйинларни ўтказиб юборди.

Аввалроқ мамлакат футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия Месси билан учрашиб, уни термага қайтишга кўндирмоқчи бўлгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз