Узбек O'zbek
«Барселона» Райола туфайли Европанинг энг яхши ёш футболчиси трансферидан воз кечмоқда
Сешанба, 25 Декабр
11657

«Барселона» «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт трансфери бўйича музокараларда чиқишни режалаштирмоқда.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, 19 ёшли футболчининг агенти Мино Райола мижозини харид қилмоқчи бўлаётган клублар учун аукцион ўтказмоқчи. Бу орқали у нидерланд юлдузини энг кўп маош тўлай олувчи клубга ўтказиш ниятида.

Де Лигтга «Барса»дан ташқари «Ювентус» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Кўк-анорранглилар» «Аякс»дан Де Лигтни қишда, яна бир яримҳимоячи Френки де Йонгни эса ёзда харид қилишни режа қилишганди. Шундан сўнг ҳар иккала футболчига ҳам бир хил миқдорда маош тайинлашни ўйлашган. Аммо, агар Райола аукцион ўтказадиган бўлса, клуб унга анча юқори маош таклиф қилишига тўғри келиб қолади; де Лигт ва де Йонгнинг маошлари фарқ қилиши салбий оқибатга олиб келиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, Маттейс ўтган ҳафта Европанинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган «Golden Boy» мукофоти соҳиби бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз