Узбек O'zbek
Райола «МЮ» диққат марказидаги футболчининг агентига айланди
Душанба, 24 Декабр
10415

«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас ўз агентини ўзгартирди. Эндиликда юнонистонлик футболчининг иш юритуви Мино Райола қўлида бўлади.

Итальян матбуотининг ёзишича, таниқли агент Маноласнинг «Манчестер Юнайтед»га трансферини амалга оширмоқчи. Костаснинг «Рома» билан битимида уни муддатидан олдин бекор қилиш 36 млн евро компенсацияга сабаб бўлиши кўрсатилган.

Аввалроқ кеча бўлиб ўтган «Рома»-«Ювентус» учрашуви «МЮ» скаутлари диққат марказида бўлгани, улар 27 ёшли ҳимоячини кузатиб боришгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз