Узбек O'zbek
«Порту» «Реал» ва «МЮ»га Милитаонинг нархини маълум қилди
Якшанба, 23 Декабр
4239

«Порту» ҳимоячиси Эдер Милитаога «Манчестер Юнайтед»дан ташқари «Реал» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

A Bola нашри хабарига кўра, икки клуб скаутлари ҳам 20 ёшли бразилиялик футболчининг ўйинларини кузатиб боришмоқда.

Хабарда қайд этилишича, «Порту» инглизларга ҳам, испанларга ҳам қишки трансферлар вақтида Милитаони фақат 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилган. Бу футболчининг шартномасида кўрсатилган бадал пулидир.

Эдер бу мавсум Европадаги илк мавсумини ўтказмоқда, бунга қадар у 3 йил давомида Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби сафида тўп сурганди.

У Португалия чемпионатида 10 ўйинда майдонга тушган ва 1 голга узатма берган. Чемпионлар лигасида ҳам 5 ўйинда иштирок этиб, битта гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз