Узбек O'zbek
Алишер Усмонов “Арсенал”га қанча пул сарфлагани ҳақида сўзлаб берди
Жума, 21 Декабр
14089

Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг айтишича, у Лондоннинг “Арсенал” клубига 150 млн фунт стерлинг сармоя киритган. Тадбиркорнинг таъкидлашича, яна бир россиялик тадбиркор Роман Абрамович “Челси” клубига 1 млрд фунт стерлингдан кўпроқ пул сарфлаган.

“Челси” ҳозирда анча қиммат – 2,5-3 млрд доллар атрофида туради, у [Абрамович] эса 1-1,5 млрд фунт стерлинг сармоя киритган. У яхшигина пул ишлаб олиши мумкин. Бироқ, менчалик 3 карра эмас. Мен “Арсенал”га 150 млн фунт стерлинг сарфлаганман”, дейди миллиардер.

“Мен “Арсенал”ни нега сотдим? Пат ҳолати юзага келди. Бир у акциядордан, бир бошқасидан ҳимояланган миноритарийлар коалицияси Стэн Кронкега акцияларни сотди. Биз узоқ вақт музокаралар олиб бордик, ундан акциялар пакетини (67 фоиз акция) сотиб олмоқчи бўлдик, бироқ Кронке уни сотишни истамаётганини англадик. Шунда биз сотишга қарор қилдик. Клубда амалдаги ишлар бориши, амалдаги раҳбарият билан қолишдан маъно йўқ эди. У менга таклиф қилмоқчи бўлган нархимга деярли тенг нархни таклиф қилди. Бизнес ахлоқ юзасидан унга жавоб бермаслик нотўғри бўларди. Шунда мен акцияларни сотиб юбордим”, деб қўшимча қилган Алишер Усмонов.

Усмонов “Арсенал”нинг ўзига тегишли 30 фоиз акциясини миллиардер Стэн Кронкега сотиб юборган. Клубнинг умумий нархидан (1,8 млрд фунт стерлинг) келиб чиқиб, Усмонов ўз улушини 550 млн фунт стерлингга сотишга рози бўлгани айтилган. 2013 йилда Усмонов Кронкега шундай таклиф билан чиқиб, унга тегишли улуш учун 1,3 млрд доллар таклиф қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз